БМТ Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакили Нажат Маалла билан учрашув бўлиб ўтди
8 Апрел, 2025
54
Учрашувда Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг самарадорлиги ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
“Болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашишнинг ўзи эмас, балки уни бутунлай йўқ қилишга қаратилган аниқ сиёсий ёндашув муҳимдир. Бу ёндашувни Ўзбекистонда яққол кўриш мумкин: бу ерда нафақат зўравонликка қарши кураш олиб борилмоқда, балки унинг олдини олиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу – оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган болаларга ёрдам бериш, инклюзив таълимни жорий этиш ва оғир аҳволда қолган оилаларга кўмак беришни ўз ичига олади — дея таъкидлади Нажат Маалла.
“Биз БМТ Бош котибининг махсус вакили Нажат Маала хонимга болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга эътибори учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Ишончим комилки, бу ҳамкорлигимиз болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашда ва хар бир бола учун хавфсиз, инклюзив муҳит яратишда самарали қадамларнинг мустаҳкам асоси бўлади”,— дея таъкидлади Агентлик директори Мансурбек Оллоёров.
Томонлар болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда идоралараро ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлаб, ушбу учрашув мазкур йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилганини қайд этдилар.