Онлайн ариза шакли






    БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    25 Март, 2024

    883

    5 март куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда қишлоқ жойларда ногиронлар учун «инклюзив» касб-ҳунар таълими ва иш билан таъминлашни ривожлантириш, уларни жамиятга интеграция қилиш, ижтимоий объектларда болалар ва катталар учун овқатланиш стандартларини такомиллаштириш ҳамда иқлим ўзгаришининг ҳудудлардаги оилаларнинг турмуш даражасига таъсири масалаларини биргаликда ўрганиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Учрашув якунида қишлоқ жойлардаги одамларнинг ҳаёт сифатини ҳар томонлама яхшилашга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган