Онлайн ариза шакли






    "Беш ташаббус паралимпиадаси" спорт мусобақаларига расмий старт берилди!

    1 Январ, 1970

    77

    Куни кеча мамлакатимиз бўйлаб аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларни адаптив спорт турларига қўшиш ва уларнинг жисмоний салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаларига расмий старт берилди!

    Мазкур мусобақалар 13 та адаптив спорт тури бўйича ташкил этилиб, ногиронлиги бўлган фуқароларни спортга жалб этиш, уларнинг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади.

    Бу мусобақалар имконияти чекланган ёшларимизга ўз салоҳиятини намоён этиш, спорт орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллаш имкониятини яратади.

    Паралимпиада — бу ногиронлиги ёки соғлиғи бўйича чекловлари бўлган инсонлар учун спортда тенг имкониятларни таъминлаш, уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, инклюзив жамиятни шакллантиришга хизмат қилувчи муҳим ташаббусдир.

    Бугунги кунга қадар ушбу мусобақада иштирок этиш учун 78 771 нафар фуқаролар рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 45 008 нафари эркаклар, 33 763 нафари аёлларни ташкил этади.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган