Онлайн ариза шакли






    Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш хизматларини стандартлаштириш бўйича Техник қўмита ташкил этилди

    7 Март, 2024

    1677

    Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида ”2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.

    Ушбу Фармон янги таҳрирдаги Конституцияга асосан «ижтимоий давлат» тамойилларини инобатга олган ҳолда, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга мувофиқ янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида қабул қилинди.

    Мазкур фармондан келиб чиқиб, давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар кўрсатиш стандартлари ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш мезонларини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.

     Белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш хизматларини стандартлаштириш бўйича вазирлик ва идораларнинг тавсия хати асосида малакали мутахассисларидан таркиб топган Техник қўмита ташкил этилди.

    Техник қўмитани ташкил этишдан мақсад –  давлат ва истеъмолчилар манфаатларидан келиб чиқиб аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасида миллий ва халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва ушбу соҳасидаги стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни халқаро талаблар билан уйғунлаштиришдан иборат.

    Техник қўмитанинг асосий вазифаси – стандартлаштириш тизимининг фаолияти ва ривожланишини таъминлашда қатнашиш, халқаро стандартларни қўллаш асосида уни халқаро, давлатлараро тизимлар билан уйғунлаштириш;

    стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, қайта кўриб чиқишда илғор хорижий тажрибани жорий қилиш йўли билан, шу жумладан, уларда анъанавий технологияларнинг олдинда борувчи имкониятларини, истиқболга дастлабки талабларни белгилашни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатдошлиги оширилишини таъминлашда иштирок этишдан иборат.

    Баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, жорий йил 4 март  куни Агентликда Техник қўмитанинг дастлабки йиғилиши ўтказилди. Ушбу йиғилишда Техник қўмитанинг Низом лойиҳаси, таркиби ва иш дастури лойиҳалари муҳокама қилинди, шунингдек, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

    Таъкидлаш жоизки, ҳамкорликда олиб борилаётган бу каби ишлар келгусида аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, уларни тизимли равишда ташкил этилишига хизмат қилади.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган