Онлайн ариза шакли






    Аҳолидан энергия харажатлари учун компенсация олиш бўйича аризалар ҳали ҳам қабул қилинмоқда!

    9 Июн, 2025

    1288

    Электр ёки газдан кўп фойдаланган эҳтиёжманд оилаларга давлат томонидан ёрдам пули — яъни компенсация берилмоқда. Бу орқали аҳолининг харажатлари енгиллаштирилмоқда ва ижтимоий тенглик таъминланмоқда.

    🖋 Бугунги кунгача 277 719 та оила ариза топширган. Шундан:

    ✅ 240 018 таси — ижтимоий ҳимоя реестрига ёки камбақал оилалар рўйхатига киритилган оилалардан;

    ✅ 37 701 таси — рўйхатга кирмаган, лекин оғир аҳволдаги оилалардан.

    🤝 Ушбу ёрдам молиявий қийинчиликка дуч келган оилаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

    😮 Аризалар кўриб чиқилмоқда, эҳтиёж аниқланмоқда ва компенсациялар тайинланмоқда.

    ☺️ Агар сиз ҳали ариза топширмаган бўлсангиз — яшаб турган маҳаллангиздаги ижтимоий ходимга, “Инсон” марказига ёки 1140 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

    ↗️ Мақсад — ҳар бир фуқаро учун энергия билан таъминлашда тенглик яратиш ва адолатни таъминлаш.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган