Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги илк миллий стандартлар лойиҳалари тасдиқланди
2 Август, 2024
1099
Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
“Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қошида ижтимоий хизматлар соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмита (СТК 30 “Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш”) ташкил этилди.
Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган биринчи миллий стандартлар 2024 йил 29 июль куни Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш институти томонидан тасдиқланди. Мазкур меъёрий ҳужжатлар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни уйда парвариш қилиш (https://uzsti.uz/shop/29650) (ЎзМСт 2019:2024) ва тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари учун реабилитация хизматлари (https://uzsti.uz/shop/29651) (ЎзМСт 2020:2024) бўйича бўлиб, мулкчилик шаклидан қатъий назар аҳолига мазкур хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қўлланилади.
Таъкидлаш жоизки, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва аҳолининг ижтимоий хизматлардан кутилаётган натижага эришишни ошириш мақсадида ижтимоий хизматлар стандартларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирмоқда.