АҚШ Адлия вазирлигининг Халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Брюс Швартс билан учрашув бўлиб ўтди
4 , 2023
719
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Вашингтонда АҚШ Адлия вазирлигининг Халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Брюс Швартс билан учрашув бўлиб ўтди.
Америка вакиллари томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлиги билдирилди.
Музокаралар доирасида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришда ўзаро тажриба алмашиш ва икки ташкилот масъуллари ўртасида мунтазам равишда онлайн равишда алоқаларни ўрнатиш юзасидан келишувга эришилди.




