Апрель ойида болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун 341,8 млрд. сўм тўлиқ молиялаштирилиб берилди
18 Апрел, 2025
57
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025 йил апрель ойи учун 686,1 мингта кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун 341,8 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар АТ “Халқ банки”га тўлиқ молиялаштирилиб берилди.
Ўз навбатида кам таъминланган оила сифатида нафақа олувчи 655,0 мингта оилаларга (ёки жами олувчиларнинг 95 фоизи) банк карталари орқали тўловлар амалга оширилади.
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ нафақа пулларини нақд шаклда олувчи оилаларга жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан ойнинг 27-санасига қадар етказиб берилишини маълум қиламиз.
Маълумот учун: Жорий йилнинг апрель ойида янги 68 151 мингта кам таъминланган оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими билан қамраб олинди.