Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлаш: малака ошириш курси иштирокчиларига гувоҳномалар топширилди
10 Июн, 2025
1293
2025 йил 1–11 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган малака ошириш курси муваффақиятли якунланган эди.
👥 100 нафар ўқитувчи инклюзив таълим, ота‑оналар билан ҳамкорлик ва махсус таълим методикаси йўналишларида билим ва кўникмаларини оширди.
🖋 Мазкур курс якунлангани муносабати билан Герцен университети Тошкент филиалида тантанали гувоҳнома топшириш маросими бўлиб ўтди.



