Агентлик раҳбари Сирдарёда бўлди
6 , 2023
761
Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази ва ЮНИCЕФ болалар фонди ҳамкорлигида 12-15 март кунлари тренерлар учун тренинг (ТоТ) иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Машғулотлар давомида профессионал тренерлар томонидан иштирокчиларнинг болаларни зўравонликдан ва шафқатсиз муомаладан ҳимояси қонунчилиги ва механизмлари, оилалар билан ишлаш методлари (интервенциялари) ва ҳамжамиятлар билан ижтимоий иш, ижтимоий ишда супервизия, супервайзер ва уни ишини ташкил этиш ва бошқа муҳим мавзулар бўйича билим, кўникма ва тренерлик маҳоратлари оширилди.
Иштирокчилар томонидан эгалланган ушбу билимлар келгусида супервайзерларнинг касбий билимларини ошириш орқали фаолиятини самарали ташкил қилишга хизмат қилади.
Тренинг якунида барча иштирокчиларга сертификат тақдим қилинди.



Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ҳудудларда соҳада амалга оширилаётган ишларни ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаш мақсадида Сирдарё вилояти ҳудудларида бўлди. Дастлаб, агентлик раҳбари вилоятда фаолият юритаётган соҳа ходимлари билан учрашди.
Гулистон шаҳар ва Ховос туманлари маҳалларида фаолият юритаётган “Инсон” ижтимоий хизматлари марказлари ижтимоий ходимлари билимларини яна-да бойитиш мақсадида, Агентлик масъул ходимлари томонидан тайёрланган тақдимотлар намойиш этилди. Шунингдек, очиқ ва самимий мулоқот тарзда ўтказилган учрашувда ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлари ҳамда соҳа фаолиятига доир таклифларини Мансурбек Оллоёровга йўллашди ҳамда агентлик раҳбаридан жавоблар олишди.
Куннинг иккинчи ярмида Агентлик директори Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев ҳамда туман-шаҳар ҳокимлари, барча сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Унда вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, келгусида белгиланган аниқ режалар билан таништирилди ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига амалий кўмак кўрсатиш сектор раҳбарларининг муҳим вазифаларидан бири сифатида белгиланганлиги эслатиб ўтилди. Ногиронлиги бўлган ҳамда тазйиққа учраган фуқароларни жамиятимиз фаол қатламига қандай қайтариш мумкинлиги ҳаётий мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.
Мансурбек Оллоёров яқинда фаолиятини бошлаган ва фойдаланишга топширилган Гулистон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биносида ҳам бўлди. Агентлик раҳбари ушбу марказда яратилган шарт-шароитлар, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар билан таништирилди. Соҳа ходимлари билан самимий мулоқотда бўлган агентлик директори ходимларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.





