Онлайн ариза шакли






    Жамоат транспортида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитлар ва мавжуд камчиликлар ўрганилди

    13 Январ, 2024

    806

    Бугун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров жамоат транспортида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитлар, мавжуд камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаш мақсадида Юнусобод туманидаги 8-автобус саройида бўлди.

    Агентлик директори дастлаб Ижтимоий инспекция, Ички ишлар ва Транспорт вазирлиги, карлар, ногиронлар ва кўзи ожизлар жамияти вакиллари билан биргаликда автобуслардаги мавжуд шароитларни кўздан кечирди.

    Сўнгра, Мансурбек Оллоёров бошчилигида ўтган йиғилишда, бир вақтда эшитишида ҳам кўришида ҳам нуқсони бўлган йўловчилар учун транспортларда қўшимча хизмат тизимини ташкил этиш ва икки кун муддатда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан мавжуд қулайликларни (аудиовизуал табло, пандус) тўлиқ ишга тушириш ва ҳайдовчиларга улардан фойдаланишга оид тушинтириш ишларини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

    Жумладан, автобуслардаги шароитларни назорат қилиши ва қайси йўналишда нима камчиликлар борлиги бўйича Ижтимоий инспекцияга хабар берадиган тизим ишлаб чиқиш, Халқ назорати электрон платформасига транспортларда ногиронлиги бўлган шахслар учун жиҳозланганлиги, улардан фойдаланилиши ва уларга кўрсатиладиган хизматлар йўналишларини киритиш, қайта алоқа Телеграм ботини ташкил этиш топшириғи берилди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган