Агентлик директори М. Оллоёров Хоразм вилоятида бўлиб, ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
15 Январ, 2024
929
Биринчи манзил Урганч шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. 2023 йили мономарказ 161 нафар ногиронлиги болган тингловчиларни сартарошлик, тикувчилик, ҳамширалик, ошпазлик курсларида ўқитган бўлса уларнинг 32 нафари давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан фойдаланиб, субсидия олиб ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган. Учрашув давомида ногиронлиги бўлҳан шахсларни иш билан таъминлаш даражасини янада ошириш юзасидан ИҲМА Хоразм вилояти бошқарма бошлиғи Шерзод Бердиев тақдимот ўтказиб, соҳада мавжуд камчиликларга тўхталиб, ўз таклифларини берди.
М.Оллоёров шунингдек, ҳар бир тингловчилар билан суҳбат ўтказиб уларнинг фикрлари, таклифлари ва қийнаётган масалалари билан ҳам танишди.
Шу билан бирга, “Урганч” миллий тикувчилик оилавий корхонаси фаолияти билан ҳам танишилди. Корхонада жами 16 нафар аёллар меҳнат қилса, уларнинг 12 нафарини ногиронлиги бор. Учрашувда ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни сафини янада кенгайтириш ва қулай шарт-шароитларни яратиш бойича фикр алмашилди. Бунда, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорлик қилиш ва ногиронлиги бор шахслар учун яратилган имкониятлар ва уларнинг жамиятга интегратсиялашуви юзасидан келишиб олинди.
Ташриф давомида ишчи гуруҳ, IT Парк биносида, Хоразм вилоятининг туман ва шаҳар Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўба мудирлари, SOS Ўзбекистон болалар маҳалласи ва оилавий болалар уйлари раҳбарлари иштирокида, SOS Ўзбекистон болалар маҳалласи Хоразм вилояти оилавий болалар уйлари ва SOS Ўзбекистон болалар маҳалласи фаолиятини такомиллаштириш бўйича тақдимот ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни жойлаштириш шакллари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарори лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди.








