Агентликнинг республика ташкилотлари, ҳудудий бўлинмаларида фаолият юритаётган ногиронлиги бўлган ходимлар сони
30 Январ, 2024
811
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада ошириш мақсадида, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Агентликнинг республика ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалари ва тиббий-ижтимоий муассасаларида фаолият юритаётган ногиронлиги бўлган ходимлар сони – 294 нафарни ташкил этади. Шулардан 108 нафари аёл кишидир.
Ишга олиш бўйича энг юқори кўрсаткичлар – Тошкент, Сирдарё, Андижон ва Бухоро вилоятларида қайд этилди.
Хусусан, Агентликнинг марказий аппаратида 11 нафар ногиронлиги бўлган шахс ишлаб келмоқда.
Шунингдек, ҳудудлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида жами фаолият кўрсатаётган ногиронлиги бўлган ходимлар сони 219 киши бўлиб, Шулардан 66 нафари аёл кишини ташкил этади.
Тиббий-ижтимоий муассасаларда ногиронлиги бўлган ходимлар сони 57 нафарни ташкил этади. Бу эса муассалардаги умумий ходимлар сонининг 66,7 фоизига тенг.