Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти
Оллоёров Мансурбек Полвонзода
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори
Қабул кунлари
Ду
Се
10:00-12:00
Чо
Па
Жу
Таржимаи ҳол
Мансурбек Оллоёров 1982-йил Хонқа туманида таваллуд топган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, сўнгра Япония сиёсий тадқиқотлар миллий институтида таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 1-тоифали мутахассисдан бошлаб, Молия вазирлигининг давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимигача давом эттирган.
Шу билан бирга, Ҳисоб палатаси етакчи мутахассиси, бош инспектори ва шўъба мудири, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти девони иқтисодиёт соҳасида ислоҳотларни эксперт-ҳуқуқий таъминлаш шўъбаси бош инспектори лавозимларида фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимида, сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борди.
Мансурбек Оллоёров ўз фаолияти давомида энергетика, транспорт ҳамда давлат кадастр соҳаларини ислоҳ қилиш, жамоат транспортини молиялаштиришда “брутто” шартномани жорий қилиш, энергетика соҳасига “яшил сертификат” тизимини жорий қилиш, давлат тиббий суғурта, қишлоқ хўжалиги тизимида томчилаб суғориш тизимларини молиявий қўллаб-қувватлаш каби кўплаб лойиҳаларда қатнашган.
Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
Қабул кунлари
Ду
Се
Чо
Па
Жу
Таржимаи ҳол
Шаҳноза Мирзиёева 1986-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Педагогика фанлари номзоди. Шунингдек, ҳуқуқ ва жаҳон иқтисодиёти бўйича магистрлик даражаларига эга.
2017-йилдан (очилганидан бери) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигида ишлаган, у ерда мактабгача таълим соҳасида сиёсатни шакллантириш ва стратегик ривожланиш Бош бошқармасига раҳбарлик қилган. Шунингдек, у вазирнинг мактабгача таълимда тенглик ва инклюзия бўйича маслаҳатчиси бўлган.
Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон мактабгача таълим тизимида муваффақиятли амалга оширилган кўплаб инновацион ғоялар муаллифи. Масалан, ногирон болалар учун “Имкон” реабилитация маркази билан кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти лойиҳаси. Унинг ташаббуси билан бутун республика бўйлаб бошланган яна бир лойиҳа – бу “Ақлвой” мобил болалар боғчалари бўлиб, у энг чекка қишлоқ жойларидаги болаларга мактабгача таълим хизматларидан мутлақо бепул фойдаланиш ва мактабга тайёргарлик кўришда ёрдам беради. Шаҳноза Мирзиёева, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ягона агентлик ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳга раҳбарлик қилган.
Ташходжаев Мухторхон Махсудович
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари
Қабул кунлари
Ду
Се
Чо
15:00-17:00
Па
Жу
Таржимаи ҳол
Мухторхон Тошхўжаев 1983 йилда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Иқтисодиёт бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. Ўзбекистон Mиллий Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти.
Ўз меҳнат фаолиятини Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг корпоратив бошқарув факултети ассистенти, илмий ходими, катта ўқитувчиси, доценти, декан ўринбосари ва декани лавозимларида бошлаган.
Шунингдек, у Ўзбекистон Mиллий Паралимпия ассоциацияси раисининг ўринбосари лавозимида етакчилик қилди ва Ўзбекистон миллий Паралимпия ассоциацияси раиси сифатида ишини давом эттирди.
2017-йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан мукофотланган, 2021-йилда Паралимпия спортини ривожлантиришдаги хизматлари учун “Ўзбекистон Республикасининг хизмат кўрсатган спорт мураббийи” фахрий унвони билан тақдирланган.
Абруев Жамшид Исмоилович
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари
Қабул кунлари
Ду
Се
Чо
Па
Жу
15:00-17:00
Таржимаи ҳол
Жамшид Абруев 1979-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги институтида, сўнгра Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган.
Ўз меҳнат фаолиятини Самарқанд шаҳрининг Темир йўл туманидаги халқ таълими бухгалтери лавозимида бошлаган ва Темир йўл туманининг Молия бўлимида иқтисодчи сифатида давом эттирган.
Жамшид Абруев 1-тоифали иқтисодчи, етакчи иқтисодчи, бош иқтисодчи, Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.
Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси бошлиғи, кейин эса Давлат бюджети Бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, 2023 йил январ-май ойларида эса Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Жамшид Абруев ўз фаолияти давомида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “тиббий суғурта тизими” ни жорий этишга, “Давлат бюджети тўғрисидаги қонун” нинг биринчи лойиҳасини ишлаб чиқишга, “Очиқ бюджет портали”ни ишга туширишга кўмаклашди.
Шунингдек, таълим соҳасида “Давлат — хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва уларга автоматлаштирилган тартибда субсидия тулаш”, “Давлат — хусусий шериклик асосида олий таълим муассасаларида ётоқхоналарни барпо этиш”, “Оилавий болалар уйларини бир сатрда молиялаштиришга ўтказиш” каби бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этган.
Абдуллаев Сирожиддин Саъдуллаевич
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари
Қабул кунлари
Ду
Се
Чо
Пa
10:00-12:00
Жу
Таржимаи ҳол
Сирожиддин Абдуллаев 1984-йилда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида туғилган. Тошкент молия институтида таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитасида бошлаган, у ерда етакчи эксперт, бош инспектор, бўлим бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Кейинчалик меҳнат фаолиятини “Қишлоқ қурилиш Инвест” инжиниринг компаниясининг маркетинг ва уй-жойларни молиялаштириш бўлими бошлиғи сифатида давом эттирди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Нархни шакллантириш бошқармасининг Нарх сиёсати ва нархни шакллантириш бўлими, сўнгра Давлат бюджети бош бошқармасининг Даромадларни режалаштириш ва жамланган бюджет тушумларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясида масъулиятли лавозимларда ишлаган.
Сирожиддин Абдуллаев меҳнат фаолияти давомида ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг манзиллилиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича муҳим ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида фаол иштирок этган.