Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази

    Давлетяров Азамат Собиржонович

    Mарказ директори



    Ташкилот фаолияти ҳақида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–82-сон Фармони билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилди.

    Марказ Агентлик томонидан вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштириладиган ҳамда мониторинг қилинадиган фаолият йўналишларидаги ходимлари малакасини ошириш учун ҳамда оилавий болалар уйларини ташкил этиш учун тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади.

    Марказнинг устувор йўналишлари:

    вазирлик ва идораларнинг Агентлик томонидан мувофиқлаштириладиган ва мониторинг қилинадиган фаолият йўналишларидаги ходимлари учун малака ошириш курси;

    тутинган ота-оналарни тайёрлаш курси;

    маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси;

    ижтимоий ходим ассистентлари учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув курси;

    ҳудудий бошқармалар ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари раҳбарлари учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув курси;

    ҳудудий бошқармалар ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари марказлар ходимлари учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув курси;

    имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари ўқитувчилари учун ўқув курси;

    алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ўқитувчилари ва тарбиячилари учун ўқув курси;

     “Мурувват” болалар интернат уйлари тарбиячилари учун ўқув курси;

    тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ходимлари учун ўқув курси;

    Марказ манзили:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21 уй.

    Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти

    Зафарий Хуршид Зафар ўғли

    Институт директори



    Ташкилот фаолияти ҳақида

     Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 сентябрдаги 518-сон қарори билан ташкил этилди.

    Институт аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар ўтказиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожликнинг бирламчи сабабларини таҳлил қилиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асослантирилган самарали ва истиқболли таклифлар ишлаб чиқиш бўйича муассаса ҳисобланади.

    Институтнинг устувор мақсади – адолатли ва инклюзив жамиятни шакллантирувчи ва аҳолининг ижтимоий фаровонлигига таъсир қилувчи жараёнларни яхшироқ тушунишдан иборат.

    Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади:

    –          ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг илмий асосларини яратиш;

    –          ижтимоий соҳа дастурларининг самарадорлигини баҳолаш асосида уларни янада такомиллаштириш бўйича тегишли ҳулосалар ишлаб чиқиш;

    –          ижтимоий сохадаги жараёнлар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;

    –          республикада ижтимоий тадқиқотларни оммалаштириш ва илмий салоҳиятни оширишга ҳисса қўшиш;

    –          республика ва хорижий етакчи илмий муассаса ва халқаро ташкилотлар билан хамкорликни мустаҳкамлаш.

    2024 йил 1 февралдан Хуршид Зафарий Институт директори лавозимига тайинланди.

    Институтда 10 нафарга яқин тажрибали ва ёш истиқболли кадрлар фаолият олиб бормоқда.

    Институт манзили:

    Тошкент  шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси 105 уй.

    Ижтимоий инспекция

    Кутпиддинов Хусниддин Мухиддинович

    Ижтимоий инспекция бошлиғи


    +998 (71) 207 97 98


    Ташкилот фаолияти ҳақида

     

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 1-июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан ташкил этилган.

    Инспекция ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

    Ижтимоий инспекциянинг вазифалари:

    ижтимоий ҳимоя соҳасига доир қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

    ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишга доир талаб ва стандартларга риоя этилишини назорат қилиш;

    вояга етмаганларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишга доир талаб ва стандартларга риоя этилишини назорат қилиш;

    имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратишга доир қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

    ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишга доир талаб ва стандартларга риоя этилишини назорат қилиш;

    одам савдоси жабрдийдалари, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ҳамда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишга доир талаб ва стандартларга риоя этилишини назорат қилиш;

    аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига иш ўринларининг энг кам сони белгиланиши ва ўқиш учун квоталар ажратилишини назорат қилиш;

    имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни параспорт турларига жалб қилинишини назорат қилиш; ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини муҳофаза қилиш зарурияти, талаб ва шартлари тўғрисида кенг жамоатчилик ўртасида ахборот-тушунтириш ва тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.

    ҳудудлардаги камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганиш;

    Ижтимоий инспекция манзили:

    Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси 21 уй.

    Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази

    Расулова Муқаддам Мансуржоновна

    Марказ директори



    Ташкилот фаолияти ҳақида

    Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш учун ва жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш соҳасидаги ишларни такомиллаштириш бўйича жами 7 та ҳужжат, жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни (ЎРҚ-561 ва 562-сонли), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони (ПФ-81 ва 87-сонли) ва 2 та қарори (ПҚ-5116 ва 146-сонли), Вазирлар Маҳкамасининг 1 та қарори (ВМҚ-625) қабул қилинди.

    Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилишга оид қўшма чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-5116-сон қарори асосида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ташкил этилди.

    Марказларнинг жами штат бирликлари 63 нафар қилиб белгиланган бўлиб, шундан: Республика маркази 7 нафар, 14 та Ҳудудий бўлимларга 3 нафардан ва 14 та Намунали туманлараро марказларга 1 нафардан ходимлар ажратилган.

    2022 йил 1 мартда ПФ-81-сон, 2022-йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли фармонлари, ПҚ-146-сон қарори қабул қилиниб, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тизимига ўтказилди.

    Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сонли “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди.

    Асосий мақсади – Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа  ёрдам кўрсатиш.

    2023 йилнинг 8 ой давомида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг ҳудудий бўлимларида 1 304 нафар зўравонликдан жабр кўрганлар аёллар (700 нафар) ва уларнинг фарзандлари (604 нафар) жойлаштирилди.

    Бундан ташқари, реабилитация маркази ҳузуридаги 1146 “Ишонч телефони ишлайди. «Ишонч телефон»лари зўравонлик қурбонига айланган аёллар ва қизларимизга оғир вазиятдан чиқишларига ёрдам бериб, руҳий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак бериш мақсадида 2018 йилда ташкил этилган.

    Марказ манзили:

    Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Дилхуш 38

    Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

    Каюмов Тахир Поттахович

    Марказ бош шифокори



    Ташкилоти фаолияти ҳакида

    Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги ижтимоий ҳимоя Миллий Агентлигига қарашли Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази 2006 йилда ВМнинг №89 сонли қарорига асосан ташкил қилинган бўлиб республика ҳудудида ногиронлиги бўлган шахсларни(кейингиларда НБШ дейилади) тиббий ижтимоий, касбий ва психологик реабилитация қилиш билан шуғулланади. Бир йилда жами 6000 атрофидаги НБШларга тиббий-ижтимоий, психологик ва касбий реабилитация чора тадбирларини ўтказилади, шулардан 2000 дан ортиғи  Тошкент шаҳридан қабул қилинади.

    Республика бўйича 11 та ҳудудий реабилитация марказлари ва Миллий марказ мавжуд.

    Бухоро ва Сирдарё вилоятларида реабилитация марказлари мавжуд эмас, очилиши 2024 йилга режалаштирилган.

     Жами ўринлар сони 925 тани ташкил этади.

    Марказ иккита ҳудуддан иборат бўлиб 1-ҳудуд М.Улуғбек тумани, Дархонтепа кўчаси 5А-уй, ушбу ҳудудда “Ички касалликлар”, “Асаб касалликлари”, “Умуртқа поғонаси касалликлари”, “Хўжалик ҳисобидаги” бўлимлари, ҳамда “Қабулхона, “ЛФК”, “Диагностика”, “МРТ-МСКТ-Рентген”, “Физиотерапия”, “Лаборатория”, жарроҳлик ва интенсив терапия, “марказий стерилизация” бўлинмалари фаолият юритади. Марказнинг майдони 1.6 га. дан иборат. Марказнинг 2-ҳудуди Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчаси 20а-уй манзилида жойлашган. Ушбу ҳудудда “Жароҳат асоратлари”, “Протезлаш”, “Хўжалик” бўлимлари, “Қабул” , “Физиотерапия”, “ОТСС”, “ЛФК” бўлинмалари фаолият юритади.

    Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

    Муслитдинов Нодир Хожиевич

    Жамғарма директори



    Ташкилот фаолияти ҳақида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–82-сон Фармони билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) нинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилди.

    Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 687-сон қарори билан Жамғарма фаолияти йўлга қўйилди.

    Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси Агентлик директорининг рухсати билан қонунчиликда белгиланган харажат йўналишлари бўйича тегишли харажатларни амалга оширадиган давлат муассасаси ҳисобланади.

    Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:

    – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлик тизимидаги барча ташкилотлар ва муассасаларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари харажатларини молиялаштириш шу жумладан, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, автотранспорт воситалари, диагностика воситалари, ихтисослаштирилган тиббий-реабилитация ускуналари ҳамда ўқув материаллари ва бошқаларни харид қилиш;

    – ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятлар ва қулай муҳит яратишга қаратилган дастур ва чора-тадбирларни молиялаштириш, шу жумладан аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

    – ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

    – зўравонликдан жабр кўрган шахсларни ҳимоя ва реабилитация қилиш билан боғлиқ лойиҳа ва тадбирларни молиялаштириш;

    – туну-кун фаолият кўрсатадиган Cалл-марказ хизматини ташкил этиш ва такомиллаштириш;

    – “Ижтимоий карта”ларни жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

    – “Ижтимоий такси” хизматини ташкил этиш ва такомиллаштириш;

    – аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатиш соҳасида тажриба-лойиҳаларини молиялаштириш;

    – халқаро маслаҳатчилар, консалтинг ва тадқиқот компанияларини ёллаш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий этиш чора-тадбирларини молиялаштириш;

    – нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан тақдим этилган ижтимоий мавзудаги лойиҳаларни молиялаштириш;

    – фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектларини “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш, мукофотлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш;

    – ижтимоий ҳимоя соҳасига ҳомийлик қилиш истаги бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан амалга ошириладиган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш;

    – Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизимдаги ташкилотлар томонидан жалб қилинган волонтёрларни рағбатлантириш мақсадида кийим-бош, сумка ва бошқа харажатларни қоплаш;

    – Агентликнинг ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш ва бошқа соҳалар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун “Ахборот технологиялар маркази давлат муассасасини молиялаштириш.

    Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Янгизамон 3 тор кўчаси, 1 уй

    Паралимпиячиларнинг матонат мактаби

    Каримова Дилфуза Кадировна

    Ижрочи директор



    Ташкилот фаолияти ҳақида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5114-сон қарорида белгиланган паралимпия ҳаракатини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалиётга босқичма-босқич татбиқ этиш мақсадида Паралимпиячиларнинг матонат мактаби (кейинги ўринларда — Матонат мактаби) ташкил этилди.

    Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги «Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-270-сон қарори билан Матонат мактаби фаолияти йўлга қўйилди.

    2024 йил 1 январдан бошлаб, Матонат мактаби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил қилинди.

    Матонат мактабининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

    а) ёшлар, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзини тарғиб қилиш соҳасида:

    таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ҳамда маҳалларда ёшлар билан учрашувлар ташкил этиб, паралимпиячиларнинг ўз ҳаёт йўлларида қийинчиликларни қандай енгиб ўтганликлари ҳақида суҳбатлар ўтказиш;

    жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса ёшларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахс сифатларини, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантиришга кўмаклашиш;

    жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса ёшлар ижтимоий ҳаётининг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларига таклиф ва тавсиялар киритиш;

    она Ватанимиз шуҳратини дунёга тараннум этиш билан боғлиқ энг муҳим тушунчалар, ҳаётий ва профессионал кўникмаларни илм-маърифат асосида ёшларнинг қалби ва онгига сингдириб бориш;

    ёшларга юқори натижаларга эришган шахсларни ўрнак қилиб кўрсатиш орқали уларни матонатли этиб тарбиялаш, шу мақсадда илмий-амалий анжуманлар, савол-жавоб, китобхонлик кечалари, машҳур кишилар билан учрашувлар ташкил этиш;

    ёшларда қадимий тарихимиз ва маданиятимиз билан, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантиришга кўмаклашиш;

    б) ёшларни параспорт турларига кенг жалб қилиш соҳасида:

    ўсиб келаётган ёш авлодни паралимпия спорт турларига жалб этиш, уларни “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

    жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса ёшлар ўртасида махсус таълим муассасаларида ҳамда маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказишда қатнашиш;

    иқтидорли ёшларни танлаб олиш, уларни параспорт турларига йўналтириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларини рағбатлантириш;

    ёшларнинг халқаро параспорт тадбирлари ва мусобақалари, форум ва конференциялардаги иштирокини таъминлашга кўмаклашиш.

    Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази

    Мусаев Сардор Фахриддинович

    Марказ директори



    Ташкилот фаолияти ҳақида

    Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 350-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Колумбия университети (АҚШ) Ижтимоий иш мактаби ҳамда UNICEF ҳамкорлигида “Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази” ташкил этилди.

    Марказ ижтимоий ҳимоя соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, мазкур жараёнда Агентлик тизимидаги муассасаларга илмий-методологик кўмаклашадиган муассаса ҳисобланади.

    Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади:

    ижтимоий ҳимоя ва аҳолининг руҳий саломатлиги соҳасидаги муаммоларни тадқиқ этиш ҳамда ҳал қилишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;

    ижтимоий иш соҳасида халқаро стандартлар талабларига мос келувчи академик тизимни жорий этиш ва мустаҳкамлаш;

    ижтимоий ҳимоя муаммоларини ҳал этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;

    ижтимоий ҳимоя соҳасида иш жараёнларини ташкил этиш методологиясини яратишга кўмаклашиш орқали Ўзбекистонда профессионал ижтимоий иш тизимини жорий этишни қўллаб-қувватлаш;

    ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш;

    Агентлик тизимидаги илмий-тадқиқот ва малака ошириш муассасалари фаолиятига услубий кўмаклашиш;

    Колумбия университетининг Ижтимоий иш мактаби билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

    қонунчиликка мувофиқ шартнома асосида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

    Neotech да ишлаб чиқилган